Афғонистондаги мактаблар 23 март куни барча ўқувчилар — ҳам ўғил, ҳам қиз болалар учун очилиши керак эди, бироқ ўқиш бошланган куни 6-синфдан катта ўқувчи қизларларга дарсга киришга рухсат берилмади ёки дарс бошланганидан бир неча соат ўтиб кетиш буйруғи берилди. «Де-факто ҳокимиятнинг лаёқатсизлиги, уларнинг бир неча бор ваъда беришига қарамасдан, 6-синфдан каттароқ қизлар учун мактаблар қайта очилмаслиги чуқур умидсизликка туширди. Бу Афғонистонга жиддий зарар етказади», — деди БМТ Бош котиби.
Афғонистонда қашшоқлик ва очарчиликдан азият чекаётган аҳоли орасида жон сақлаб қолиш илинжида вояга етмаган қизларини турмушга сотиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. «Толибон» расмийси эрта никоҳ ҳолатларини иқтисодий муаммолар билан изоҳлаб, бунга амирлик ёки шариат қоидаларининг алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг